Карвонсарой

Қирғизистон парламенти рентген сканерлари ва металл детекторлари ёрдамида хавфсизликни кучайтиради

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ҳукумати мамлакат парламентидаги хавфсизликни кучайтириш мақсадида рентген сканер қурилмалари ва металл детекторларини харид қилиш учун 2,9 млн. қирғиз сўми (42 минг АҚШ доллари) ажратди, деб хабар беради 24.kg нашри чоршанба, 13 июнь куни.

Тизим унча катта бўлмаган юклар, посилкалар ва бошқа буюмларни сканерлаш учун ишлатилади. Унинг махсус дастурий таъминоти турфа хил материалларни фарқлаб, уларни турли ранглар билан белгилайди. Бу операторлар ишини анча енгиллаштиради.

Металл детекторининг ўтказувчанлиги 1 дақиқада 60 кишига тенг.

Тендерда ғолиб бўлган компания тез орада тизимни ўрнатиб, у билан ишловчи ходимларни тайёрлаши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500