Карвонсарой

Тараздаги қадимий масжид қайта тикланди

Карвонсарой

ТАРАЗ, Қозоғистон – Жамбил вилояти ҳокимияти Тараздаги энг қадимги масжидни тиклаш ишларини якунлади. Бу ҳақда пайшанба, 14 июнь куни вилоят туризм департаментига асосланиб Казинформ хабар берди.

Масжид ўзига хос туристик объектга айланиши ва вилоятга сайёҳлар оқимини оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Масжид қолдиқлари 2006 йилда қозоқ археологлари томонидан топилган эди. У Ислом дини тарқалган дастлабки йилларда, VII асрга мансуб несторианлик ибодатхонаси ўрнида қайта барпо этилган. Масжиднинг қурилганига 10 асрдан ошган.

Масжид Марказий Осиёда ислом маданиятининг пайдо бўлиш даврига аниқлик киритиши билан аҳамиятлидир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500