ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги душанба, 18 июнь куни афғон ҳукумати ва Толибонлар ўртасидаги тинчлик музокараларига мезбонлик қилишга тайёр эканлигини билдирди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL).
«ТИВ тинчлик жараёнининг исталган босқичида Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракати ўртасидаги тўғридан-тўғри музокалар учун Ўзбекистон ҳудудида барча зарур шарт-шароитлар яратишга тайёр», дейилади вазирлик хабарида.
Баёнотда қўшимча қилинишича, вазирлик бу борада Толибоннинг юқори лавозимли вакиллари билан алоқалар ўрнатиб, ишчи учрашувлар ўтказишга ҳам улгурган.
Толибон ўтган ҳафта Ҳайит байрами (15-17 июнь) кунлари 3 кунлик сулҳга рози бўлган, бироқ унинг муддатини узайтиришдан бош тортганди. Бу орада Афғонистон ҳукумати (19 июнь куни тугаган) ўзининг 8 кунлик оташкесимини яна 10 кунга узайтирган.
Вазирлик ўз баёнотида сулҳнинг «чексиз муддатга» узайтирилишига умид билдирган.
Март ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда Афғонистон масаласи бўйича ўтказилган халқаро анжуман чоғида афғон ҳукумати ва Толибон ўртасидаги музокараларга мезбонлик қилиш таклифи билан чиққанди.