Карвонсарой

Тожикистон ва Жаҳон банки раҳбарлари Душанбеда ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳамда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сайрил Мюллер қишлоқ хўжалиги, таълим, молиявий бошқарув ва табиий офатларнинг олдини олиш соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш мақсадида чоршанба, 20 июнь куни Душанбеда учрашдилар.

Учрашув чоғида томонлар, шунингдек, молиявий хавфларни камайтириш мақсадида Тожикистон учун Жаҳон банкининг имтиёзли кредитлари ва грантлари ҳажмини ошириш хусусида сўз юритдилар.

Учрашувда Раҳмон Жаҳон банкига Тожикистоннинг энергетика, транспорт, алоқа ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги кўмаги учун миннатдорчилик билдирди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500