Карвонсарой

Ўзбекистонда наркотикларга қарши кураш бўйича мобил гуруҳлар тузилди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ҳукумати чегаралар бўйлаб гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш мақсадида олтита идоралараро мобил гуруҳларни ташкил этди, деб хабар беради Газета.уз нашри.

Бу ҳақда душанба, 25-июнь куни Тошкентда мазкур гуруҳларнинг иш бошлаши муносабати билан ўтказилган маросимда маълум қилинди.

Гуруҳлар Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) ходимларидан тузилган. Улар Ўзбекистон чегарасида патрул хизматини олиб бориши учун 30 та транспорт воситаси ва махсус техника билан таъминланади.

Транспорт воситалари ва жиҳозлар Япония ҳукумати томонидан тақдим этилган маблағ эвазига сотиб олинган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500