ДУШАНБЕ – Қизил Хоч халқаро қўмитаси (ICRC) психиатрлари яқинда Ироқдаги қайноқ нуқталардан қайтган тожикистонлик болаларни реабилитация қилишга кўмаклашмоқда, деб хабар берди чоршанба, 27 июнь куни Озод Европа/Озодлик радиосининг (RFE/RL) тожик хизмати.
Апрель ойида тўрт нафар бола Бағдоддан ватанига қайтарилган эди. Ҳозирда улар яқин қариндошлари билан яшамоқда. Уларнинг ота-оналари ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган жангарилардан бўлган.
Май ойидан бери алоҳида ажратилган руҳшунос мунтазам равишда болаларнинг олдига бориб турган.
Ҳозирга қадар руҳшунослар болаларнинг олдига икки марта борган, деб хабар берди сешанба куни RFE/RL радиосига психологлардан бири Бхава Пойдуал. «Биз улар билан суҳбатлашамиз ва ўйнаймиз», деди у. «Суҳбатимиз бир соатдан тўрт соатгача давом этади.»
Болаларнинг тўртови ҳам сентябрь ойига қадар мактабга чиқишга тайёр бўлиши кутилмоқда.
Мингдан ортиқ тожик фуқаролари Ироқ ва Сурияда жанг қилмоқда, деб хабар берган эди аввалроқ Тожикистон Ички ишлар вазирлиги. Тожик жангарилари ўзлари билан 200 дан ортиқ болаларни ҳам олиб кетишган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF), ICRC ва Тожикистон ҳукумати ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган жангариларнинг фарзандларини ватанига қайтариш устида иш олиб бормоқда, деб хабар беради RFE/RL.