Карвонсарой

Афғонистон собиқ исёнчилар қўмондони билан алоқадор 4 тожик фуқаросини экстрадиция қилди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Афғонистон ҳукумати собиқ исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзодани қўллаб-қувватлашда гумон қилинган 4 нафар тожикистонликни экстрадиция қилди, деб хабар берди 28 июнь, пайшанба куни Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиосининг тожик хизмати.

Тожик хавфсизлик кучлари 2015 йилда Назарзодани ўлдирганидан кейин Афғонистонга қочиб кетган тожикистонликлар Бадахшон вилоятида қўлга олинганлар, деб маълум қилди 27 июнь, чоршанба куни Афғонистон Миллий хафвсизлик кенгаши вакили Қоҳир Шоҳ.

У Афғонистон гумондорларни қачон топширганига аниқлик киритмади.

Назарзода Тожикистонда 1992-1997 йиллардаги фуқаролар уруши даврида исёнчилар қўмондони бўлган, икки томон ваколатларни тақсимлаш келишуви имзоланганидан кейин мудофаа вазири ўринбосари этиб тайинланган эди.

Тожикистон ҳукумати уни 2015 йилнинг 4 сентябрьида Душанбе яқинидаги полиция маҳкамаси ва қурол-яроғ омборхонасига ҳужум уюштирганликда айблаган. Тўқнашув натижасида 9 зобит ва 17 жангари ҳалок бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500