Карвонсарой

Қирғиз расмийлари: Сурияга кетган 850 қирғизистонликдан 150 нафари ҳалок бўлган

Карвонсарой

БИШКЕК – 2011 йилда Сурияда уруш бошланганидан бери у ерда 150 нафар қирғиз жангарилари ўлдирилган. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГНКБ) расмийси пайшанба (28 июнь) куни парламент аъзоларига маълум қилди, деб хабар беради Кактус Медиа.

«Ата Мекен» партиясидан бўлган парламент аъзоси Ойсулув Мамашова ГНКБ аксилтеррор маркази раҳбарининг ўринбосари Қанажарбек Бокаевдан Иссиқкўл вилоятидан неча киши Суриядаги исёнга қўшилгани ҳақида сўраган.

Ҳукумат бутун Қирғизистон бўйича статистик маълумотларга эга, деб жавоб берди Бокаев. У бугунги кунда 850 нафар Қирғизистон фуқароси Сурияга боргани ва ўша ерда қолганини айтди. «Улардан 150 нафари ҳалок бўлган деб ҳисобланмоқда», деди у. «Биз ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида текширув ўтказамиз ва қонуний чора кўрамиз».

2017 йилда Қирғизистон ҳукумати Суриядаги қирғизлар сонини 600 дан ортиқ деб тахмин қилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500