Карвонсарой

Мирзиёев Тожикистон билан чегара делимитациясига оид келишувга имзо чекди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги баҳсли чегара участкаларини делимитация қилиш тўғрисидаги битимни имзолади, деб хабар беради пайшанба, 5 июнь куни Asia-Plus сайти.

Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси битимни 31 май куни ратификация қилганди. Сенат уни 28 июнь куни маъқуллаган.

Айни келишув 19 апрель куни Тожикистон парламентида ратификациядан ўтган эди.

Ҳужжатда фақат Тожикистоннинг Сўғд ва Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятлари туташган ҳудуддаги 2 километрлик чегара участкасининг мақоми ноаниқ қолган.

Ушбу масала Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг кузда Ўзбекистонга қилажак сафари давомида ҳал этилиши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500