Карвонсарой

Россияда мигрантларга тааллуқли янги қоидалар ҳуқуқ фаолларини хавотирга солмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Россия Федерал миграция хизмати мамлакатдааллақачон ирқчилик ва зўравонликка дуч келган мигрантларучун қоидаларни янада қатъийлаштирди, деб хабар берди 6 июль, жума куни 24.kg нашри.

Эндиликда иш берувчилар меҳнат муҳожирларини ўзларининг юридик манзилларида рўйхатдан ўтказа олмайдилар, бунинг ўрнига мигрантлар яшаш жойларида рўйхатдан ўтишлари керак бўлади, деб хабар беради агентлик.

Москва шаҳри ва вилоятидаги уй-жой эгалари хорижлик фуқароларни вақтинча рўйхатдан ўтказа олмайдилар.

Россияда миграция қонунларини бузганлик учун жаримадан тортиб депортациягача жазо қўлланилади.

Янги қоида муҳожирларни қийин аҳволга солиб қўяди, дейди инсон ҳуқуқлари фаоли Валентина Чупик.

«Эндиликда компания мигрантнинг яшаши учун уй-жой ажратиб бермайдиган бўлса, бу компания манзилида рўйхатдан ўтишнинг имкони бўлмайди. Аммо компаниялар уй-жойга эга эмас», деди у.

Расмий хабарларга қараганда, бугунги кунда Россияда 650 мингга яқин қирғиз фуқаролари меҳнат қилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500