Карвонсарой

Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлиги муҳокама қилинди

Карвонсарой

КОБУЛ – Афғонистон президенти Ашраф Ғани 8 июль, якшанба куни Кобулда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси билан учрашиб, савдо ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.

Ғани ва Комилов икки мамлакатнинг транспорт, алоқа ва савдо соҳасидаги алоқалари ҳамда йирик қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, суҳбат чоғида, шунингдек, Афғонистон ва минтақадаги вазиятни ҳам тилга олинган.

Расмийлар Ғанининг ўтган йил декабрда Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг амалга оширилиш жараёни билан танишганлар.

Томонлар Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида Афғонистон консуллигини очишга келишиб олдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500