Карвонсарой

Қирғизистонда коррупцияга қарши кураш доирасида мусодара қилинган пуллар давлат ғазнасига қайтарилмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Ҳозирда Қирғизистон ҳукуматининг ҳисоб рақамида коррупцияга оид ишлар бўйича ундирилган 135 млн. сўм (2 млн. АҚШ доллари) маблағ бор, деб хабар берди пайшанба, 12 июль куни 24.kg нашри.

Молия вазирлиги 3 июль куни иқтисодий жиноят содир этганлар ва коррупцияга алоқадор мансабдор шахслар томонидан етказилган зарарлар қопланиши учун махсус ҳисоб рақами очган эди.

Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГНКБ) чоршанба, 11 июль куни ушбу ҳисоб рақамига 95,9 млн. сўм (1,4 млн. АҚШ доллари) ўтказилгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ, ҳисобга 39 млн. сўм (570 минг АҚШ доллари) келиб тушгани айтилган эди.

«Бу маблағ прокурорларнинг коррупцияга қарши жавоб чоралари кўришини назарда тутувчи қонунлар қабул қилингани муносабати билан тўпланган», дейилади Бош прокуратура хабарида. «Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.»

Хабар қилинишича, ҳисоб рақамидаги пуллар давлат бюджетига қайтарилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500