Карвонсарой

Назарбоев тадбиркорларни Павлодар вилоятига сармоя киритишга чақирди

Карвонсарой

ПАВЛОДАР, Қозоғистон – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Павлодар вилоятида бўлиб ўтган учрашувда вилоят иқтисодиётини ривожлантириш учун инвестиция киритишга чақирди, деб хабар беради Казинформ сешанба, 17 июль куни.

«Инвестиция жалб қилиш – устувор масала», деди Назарбоев Павлодар шаҳрида ўтган вилоятни ривожлантиришга бағишланган учрашувда.

«Кичик ва ўрта бизнес корхоналарини ривожлантириш долзарб муаммо бўлиб турибди», деди Назарбоев.

Унинг сўзларига кўра, «бугунги кунда кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг вилоят тараққиётидаги улуши 17 фоизни ташкил этмоқда. Мамлакат бўйича бу борадаги ўртача кўрсаткич эса 27 фоизга тенг».

«Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожида ижобий динамика кузатилмоқда», деди у.

Унинг айтишича, Павлодар вилояти иқтисодиётида саноатнинг улуши қарийб 50 фоизни ташкил этмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500