Карвонсарой

Ўзбекистон ва АҚШ элчилари Афғонистонда музокара ўтказдилар

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Чоршанба, 18 июль куни Тошкентда ўзбек ва АҚШ элчилари Афғонистон масаласини муҳокама қилдилар, деб хабар берди Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен Ташқи ишлар вазирлигида учрашдилар.

Томонлар Афғонистондаги тинчлик жараёнини халқаро миқёсда қўллаб-қувватлашни кўзда тутувчи Тошкент декларациясининг ижросини муҳокама қилганлар. Ушбу ҳужжат Афғонистонда 27 март куни ўтказилган анжуман давомида қабул қилинган эди.

Учрашувда АҚШ-Ўзбекистон алоқаларига доир бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500