Карвонсарой

Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар

Карвонсарой

ЧЎЛПОН ОТА, Қирғизистон – Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари жума-шанба (20-22 июл) кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон Ота шаҳрида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар берди Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.

Озод Европа/Озодлик радиосининг хабар беришича, учрашувда 4 мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари, Туркманистондан эса вазир ўринбосари қатнашган.

Кун тартибидан чегара хавфсизлиги, сув ва энергия ресурслари, транспорт ва юк ташиш, савдо ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари ўрин олди, дейилади қўшма баёнотда.

Вазирлар мамлакатлар ўртасида чегарага оид баҳсли масалаларни ҳал этиш бўйича ижобий ўзгаришларни юқори баҳоладилар.

Шунингдек, томонлар халқаро терроризм ва экстремизм, гиёҳванд моддалар контрабандаси, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва бошқа таҳдидларга қарши курашда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500