Карвонсарой

АҚШ ва Марказий Осиё расмийлари Тошкент ва Олмаотада ишчи гуруҳ мажлисларини ўтказди

Карвонсарой

ОЛМАОТА – АҚШ давлат департаментининг душанба, 23 июль кунги баёнотига кўра, 20-23 июль кунлари Марказий Осиёнинг беш мамлакати делегациялари АҚШ расмийлари билан иқтисодий ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

Учрашувлар атроф-муҳит, иқтисодий алоқалар ва хавфсизлик бўйича учта ишчи гуруҳ доирасида Қозоғистоннинг Олмаота ва Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳарларида ўтказилди.

Ишчи гуруҳлар C5+1 мулоқоти – беш Марказий Осиё мамлакати ва Қўшма Штатларни бирлаштирувчи асосий минтақавий дипломатик платформа доирасида ташкил этилган.

АҚШ давлат котибининг иқтисодиёт ва бизнес масалалари бўйича ёрдамчиси Маниша Сингх 20 июль куни Олмаота шаҳрида АҚШ делегациясининг иқтисодий алоқалар гуруҳига раҳбарлик қилди. Гуруҳ иқтисодий алоқаларни ривожлантириш йўлларини муҳокама қилган.

USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Хавер Пиедра иштирокчиларга C5+1 иқтисодий лойиҳалари ҳақида маълумот бераркан, келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини очиқлади, дейилади баёнотда.

Шунингдек, 20 июль куни Олмаотада АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи ва атроф-муҳит масалалари бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Генри Эншер Марказий Осиё минтақавий энергетика бозори (CAREM) лойиҳасини тақдим этди.

У шунингдек, 23 июль куни Тошкентда терроризмга қарши кураш ва чегара хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишда АҚШ делегациясининг хавфсизлик масалалари бўйича ишчи гуруҳига раҳбарлик қилди.

Томонлар «минтақада экстремизмга қарши кураш, ишчи гуруҳнинг радикаллашув ва зўравонликка қарши курашга жамоатчиликни жалб этишга қаратилган дастлабки икки лойиҳасини ишга тушириш масаласини муҳокама қилдилар», дейилади баёнотда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500