Карвонсарой

Қирғизистон чегаралари бўйлаб қўшимча назорат пунктлари ташкил этилди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ҳукумати террорчиларнинг мамлакатга киришига йўл қўймаслик мақсадида чегара ҳудудларида қўшимча назорат пунктларини барпо этди. Kabar.kg нашрига кўра, бу ҳақда Давлат чегара хизмати (ГПС) раиси Уларбек Шаршеев маълум қилган.

Афғонистонни асосий таҳдид манбаи деб атаган Шаршеев ушбу чоралар ҳақида 24 июль, сешанба куни хабар берган.

У вақтинча ташкил этилган назорат пунктлари сонига аниқлик киритмаган бўлса-да, чегарачилар 2018 йилнинг биринчи ярмида Афғонистон ва Яқин Шарқдаги уруш ҳудудларидан қайтаётган 12 нафар шахсни қўлга олгани ҳақида айтиб ўтди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500