Карвонсарой

Қозоғистон мудофаа вазири совет давридан бери илк маротаба Бишкекка ташриф буюрди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қозоғистон мудофаа вазири Сакен Жасузаков 25 июль, чоршанба куни Бишкекда Қирғизистон бош штаби раҳбари Райимберди Дуйшенбиев билан учрашди, деб хабар бермоқда Озод Европа/Озодлик Радиоси.

Томонлар минтақавий хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда разведка соҳасидаги ҳамкорликка оид шартномани имзоладилар, деб хабар берди Қирғизистон мудофаа вазирлиги.

Бу 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Қозоғистон мудофаа маҳкамаси раҳбарининг Қирғизистонга илк ташрифи бўлди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500