Карвонсарой

Афғонистондаги ИД сафига қўшилишга уринган тожик ёшлари қўлга олинди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари тожик-афғон чегарасидаги Хатлон вилоятида душанбелик 4 нафар мактаб ўқувчисини қўлга олдилар. Улар Афғонистондаги «Ислом давлати» (ИД) гуруҳига қўшилишга ҳаракат қилганлар, деб хабар беради Asia-Plus.

«17-18 яшар тўрт нафар мактаб ўқувчиси Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтишга уринган вақтда қўлга олинди», деди 25 июль, чоршанба куни журналистларга наркотикларни назорат қилиш бошқармасининг Кўлоб бўлими раҳбари Муҳаббат Абдуллозода.

Ҳибслар санаси ҳақида маълумот берилмаган.

«Аниқланишича, улар ИД террорчилик гуруҳига қўшилишга уринганлар», деди у. Расмийлар болаларнинг Афғонистондаги ИД аъзолари билан телефон суҳбати орқали уларнинг режаларидан воқиф бўлганлар.

Айни пайтда тергов давом этмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500