Карвонсарой

Бишкекда одам савдоси қурбонларига бағишланган кўргазма очилди

Карвонсарой

БИШКЕК – Душанба, 30 июль куни Бишкекда Бутунжаҳон одам савдосига қарши кураш кунига бағишланган санъат кўргазмаси иш бошлади, деб хабар беради AKIpress ахборот агентлиги.

Очиқ майдонда ташкил этилган кўргазма «Яхшироқ ҳаёт илинжида» деб номланган бўлиб, унда хориждаги мигрантлар ҳаёти ва турмуш шароитлари тасвирланган.

«Одам савдосига қарши биргаликда» шиори oстидаги тадбир жамоатчиликни одам савдоси хавфлари ва оқибатларидан огоҳ этишга қаратилган.

Кўргазма БМТ Халқаро миграция ташкилоти, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги, Қирғизистон давлат миграция хизмати, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Бишкекдаги идораси, БМТнинг наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси, БМТнинг халқаро меҳнат ташкилоти кўмагида ташкил этилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500