Карвонсарой

Ўзбекистонда қўшма корхоналар ташкил этиш жараёни соддалаштирилди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – 1 август, чоршанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қўшма корхоналар ташкил этиш йўлидаги тўсиқларни камайтиришга оид фармонни имзолади, деб хабар берди 2 август, пайшанба куни Fergana News нашри.

Ушбу чора-тадбирлар қўшма корхона устав капиталида хорижий инвестицияларнинг энг кам улушини 30% дан 15% гача қисқартириш, шунингдек, қўшма корхона устав капиталининг минимал ҳажмини 600 миллион сўмдан (770 000 АҚШ доллари) 400 миллион сўмгача (510 000 АҚШ доллари) камайтиришни ўз ичига олади.

Фармонда бу ислоҳотлар қачондан кучга кириши айтилмаган.

Мазкур чоралар Ўзбекистоннинг инвестиция муҳитини яхшилаш ва тўғридан-тўгри инвестицияларни жалб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг бир қисми ҳисобланади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Зўр, менга ёқди

Жавоб бериш

510 минг доллар қайси курс бўйича?????

Жавоб бериш

Мен экспорт-импорт соҳасида инвестор олиб кирмоқчиман

Жавоб бериш