Карвонсарой

Москва вилоятида қирғизистонлик мигрант дўппослаб ўлдирилди

Карвонсарой

МОСКВА – Сешанба, 31 июль куни Москва вилоятининг Зеленоград шаҳрида қирғизистонлик меҳнат муҳожирларидан бири номаълум шахслар томонидан калтакланганидан беш кун ўтиб, ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Фарғона Ньюс ахборот агентлиги 3 август куни қирғиз диаспораси раҳбарининг Facebook саҳифасига асосланиб хабар тарқатган.

42 яшар Анарбек Омуржанов очиқ ҳавода фарзандлари билан дам олаётган пайтда бир неча киши унга ҳужум қилиб дўппослаган, деди «Қирғиз бирлиги» диаспора ташкилоти қўмитасининг вице-президенти Улан Кошматов.

Омуржанов воқеа жойида бўлганлар томонидан чақирилган тез ёрдам машинасида касалхонага етказилган. У 5 кун жонлантириш бўлимида ётиб, ҳаётдан кўз юмди.

Полиция воқеа юзасидан тергов бошлаган бўлса-да, ҳозирча ҳеч кимни ҳибсга олмаган.

Россияда Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирларига нисбатан дискриминация кўп ҳолларда зўравонликларга сабаб бўлмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500