Карвонсарой

Қирғизистон маҳаллий сайловларни мамлакат бўйлаб бир вақтда ўтказишни таклиф этмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб ўтказиладиган маҳаллий сайловлар учун бир йилда 2 кунни ажратишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда душанба, 13 август куни 24.kg нашри Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Нурян Шайлдабековга асосланиб хабар тарқатди.

Шайлдабекова бу таклифни барқарор тараққиёт бўйича Миллий кенгашнинг душанга куни ўтказилган 7-мажлиси чоғида илгари сурган.

Унинг сўзларига кўра, маҳаллий сайловларнинг бир йилда икки марта, мамлакат бўйлаб бир кунда ўтказилиши маблағ тежаш имконини беради. У ислоҳотнинг қачон кучга киришига аниқлик киритмаган.

Шунингдек, 3 миллиондан ошадиган сайловчилар рўйхатига вояга етган қирғиз фуқароларидан 800 минг нафарини киритиш масаласи ҳам кун тартибида турибди. Қолганлар ҳали биометрик маълумотларини тақдим этмаганлар, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500