Карвонсарой

Толибон делегацияси Афғонистондаги тинчлик жараёнини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келди

AFP

ТОШКЕНТ – Толибон ҳаракати делегацияси ўтган ҳафтада Афғонистондаги тинчлик жараёнини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

7-10 август кунлари Тошкентда «Толибон» ҳаракатининг Қатарда жойлашган сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди, дейилади вазирлик хабарида.

ТИВ баёнотига кўра, томонлар «Афғонистондаги тинчлик жараёнининг истиқболлари»ни муҳокама қилганлар.

Учрашув иштирокчилари тинчлик жараёни ҳамда «темирйўл ва электр узатиш линиялар хавфсизлиги каби истиқболдаги миллий лойиҳаларни» муҳокама қилдилар, дейилади Толибон ҳаракати баёнотида.

Музокаралар март ойи охирида Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга қилган сафари ортидан ўтказилган.

Ушбу ташриф Кобул томонидан қисман олқишланган. Айни пайтда бу ерда қарийб 17 йиллик урушга барҳам бериш мақсадида жангариларга қарши босим кучайиб бормоқда.

Афғонистон ҳукуматидан кўра, АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш талабида турган Толибонлар бошқа мамлакатлар ҳукуматлари билан ҳам мустақил алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилганлар.

«Бундай учрашувлар ҳақиқий музокаралар бошланмагунча давом эттирилади», деди Афғонистон Олий тинчлик кенгашининг матбуот котиби Эҳсон Тоҳир AFPга.

Шу ой охирида Ийд ул-Адҳо муносабати билан ҳукумат томонидан оташкесим эълон қилиниши кутилмоқда.

Июнь ойида эришилган мисли кўрилмаган сулҳ келишуви Афғонистон хавфсизлик кучлари ва Толибон ҳаракати ўртасидаги жанговар ҳаракатларнинг вақтинча тўхтатилишига олиб келган ва зўравонликлардан чарчаган афғонлар енгил тин олган эдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500