https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/08/15/newsbrief-01

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара олди ҳудудларини алмашиши мумкин

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара олди ҳудудларида ер алмашиш тўғрисидаги шартномани тайёрламоқда, деб хабар беради Озод Eвропа/Озодлик радиоси (RFE/RL) 15 август, чоршанба куни.

Барак қишлоғи раиси Бурканбек Ашировнинг сўзларига кўра, мазкур битим Қирғизистон ихтиёридаги 230 гектарлик ҳудудни қамраб олган, Ўзбекистон ҳудуди билан ўраб олинган Барак экславини Андижон вилоятида жойлашган Бирлешкен қишлоғи атрофидаги ерга алмашишни кўзда тутади.

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув тумани Оқтош қишлоғи бошқарувидаги Барак анклавида 20 га яқин қирғиз оиласи қолади.

Ашировга кўра, ер алмашиш жараёни икки йилгача чўзилиши мумкин.

1991 йилда совет иттифоқи парчаланганидан сўнг, ҳозиргача Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 1400 километрлик чегаранинг 85 фоизи делимитация қилинган.

Сизга мақола ёқдими?
1
Фикрлар 1
Сиёсат

Ҳозирда Қирғизистонга ўтиш хавфсизми??

Жавоб бериш