Карвонсарой

Қизилўрда вилоятида янги қуёш электростанцияси барпо этилмоқда

Карвонсарой

ҚИЗИЛЎРДА, Қозоғистон – Қозоғистон ҳукумати Қизилўрда вилоятининг Жалағаш туманида қуёш электростанциясини барпо этмоқчи, деб хабар берди Казинформ чоршанба, 15 август куни.

164 гектар майдонни эгаллайдиган электростанция 30 мВт қувватга эга бўлади. Мақсад - Қизилўрданинг бошқа вилоятларга қарамлигини камайтириш ва электр энергияси тарифларини тартибга солиш.

Лойиҳани амалга ошириш учун керак бўладиган 12 млрд. тенге (33 млн. АҚШ доллари) инвесторлар томонидан тақдим этилади.

Мутахасиссларга кўра, иншоотнинг қурилиши шу йили бошланиб, 2019 йилда якунланади. Электростанция ишга тушгач, 15 киши иш билан таъминланиши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500