https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/08/16/newsbrief-01

Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари Тошкентда инвестиция ва савдо-сотиқ масалалари бўйича музокара ўтказдилар

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ делегацияси чоршанба-пайшанба (15-16 август) кунлари савдо-сотиқ масалалари бўйича музокаралар ўтказди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

АҚШ савдо вакилининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Марк Линскотт раҳбарлигидаги делегация чоршанба-пайшанба кунлари Сенат ва Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрди.

Томонлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг май ойида АҚШга илк расмий ташрифи чоғида эришилган 4,8 миллиард доллар (38 триллион сўм) қийматидаги сармоявий ва савдо битимларининг ижросини, шунингдек, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Қўшма Штатлар жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг энг йирик сармоядорига айланди. Томонларнинг таъкидлашича, умумий инвестициялар ҳажмининг 28 фоизи айнан ушбу мамлакат ҳиссасига тўғри келган.

Расмийлар, шунингдек, октябрь ойида ўтказиладиган «Ўзбекистонда АҚШ бизнес ҳафталиги» тадбирининг муҳим эканини алоҳида таъкидладилар.

Сизга мақола ёқдими?

1
Фикрлар 0
Сиёсат
Каптча *