Карвонсарой

Қоракўлда хорижий инвестицияларни рағбатлантирувчи «EXPO Иссиқкўл-2018» кўргазмаси очилди

Карвонсарой

ИССИҚКЎЛ, Қирғизистон – Қирғизистон Савдо-саноат палатаси ва Иссиқкўл вилояти ҳокимлиги душанба, 20 август куни Қоракўл шаҳрида халқаро кўргазма ташкил этди, деб хабар беради AKIpress.

«EXPO Иссиқкўл-2018» вилоятга хорижий инвестицияларни жалб этишга қаратилган.

Тадбирда Қозоғистон, Ўзбекистон, Бельгия, Германия ва бошқа мамлакатлар компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

Экспозиция «Қирғизистоннинг бошқа мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади», дейди ташкилотчилар.

Уларнинг айтишича, «мазкур минтақанинг янада муваффақиятли ривожланиши учун инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хизматларни яхшилаш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва туризмни ривожлантириш зарур».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500