Тошкент аҳолиси илк бор жамоат жойларида бепул интернетдан баҳраманд бўлиши мумкин

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистондаги технологик компаниялардан бири Тошкент шаҳрида илк бепул Wi-Fi тармоғини ишга туширмоқчи, деб хабар беради Казинформ сешанба, 21 август куни.

Шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгашига кўра, TasNet.uz деб номланган тизим Innovo.tech компанияси томонидан пойтахтнинг Сайилгоҳ кўчасида ишга туширилади.

У АҚШнинг Ubiquiti Networks компаниясининг илғор ускуналари асосида ишлайди.

Тажриба тариқасидаги лойиҳа тўлиқ Innovo.tech компанияси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, дейилади Жамоатчилик кенгашининг Facebook саҳифасида. Кейинчалик фойдаланувчилар интернет тармоғига уланганда реклама сотиш ҳисобига даромад олиш кўзда тутилган.

«Тажриба муваффақиятли бўлса, бепул Wi-Fi зоналари Тошкент шаҳрининг бошқа жамоат жойлари — туристик масканлар, бозорлар ва хиёбонларда ҳам пайдо бўлиши мумкин», дейилади хабарда.

Лойиҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши ва шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти кўмагида амалга оширилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0
Сиёсат * Мажбурий 1500 та белги қолди (1500 max)