Карвонсарой

АҚШ ва қозоқ расмийлари ядро контрабандасига қарши кураш бўйича ҳамкорликдаги чораларни муҳокама қилдилар

Карвонсарой

ОСТОНА – АҚШ ва Қозоғистон расмийлари чоршанба-пайшанба (22-23-август) кунлари Остонада ядро контрабандасига қарши кураш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилдилар, деб хабар берди 23 август куни Остонадаги АҚШ элчихонаси.

2006 йилнинг май ойида икки мамлакат Қозоғистоннинг ядро контрабандасига қарши кураш салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма баёнотни имзолаган эди.

Икки мамлакат мутахассислари Қозоғистоннинг ядро контрабандасига оид ҳолатларнинг олдини олиш, аниқлаш ва курашиш салоҳиятини баҳолаб, истиқболда амалга оширилажак чора-тадбирларни муҳокама қилганлар.

22-23 август кунлари бўлиб ўтган йиғилиш 2006 йилги қўшма баённома ижроси юзасидан ўтказилган 6-йиғилиш бўлди. Аввалги йиғилишлар 2009, 2010, 2011, 2013 ва 2014 йилларда ўтказилган.

Келишув имзоланганидан сўнг Қозоғистон «ядро контрабандасига қарши кураш бўйича минтақавий етакчига айланди», дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500