Карвонсарой

Ақтўбедаги автобус ёнғинига алоқадор беш қозоғистонлик устидан суд жараёни бошланди

Карвонсарой

АҚТЎБЕ, Қозоғистон – Январь ойида автобусдаги ёнғин натижасида ҳалок бўлган 52 ўзбекистонликнинг ўлимига алоқадор деб гумон қилинган беш қозоғистонлик устидан 3 сентябрь, душанба куни суд жараёни бошланди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL).

Қозоғистоннинг Чимкентидан Россиянинг Самара шаҳрига кетаётган автобус 18 январь куни Ақтўбе вилоятида ёниб кетган эди. Ўзбекистонлик мигрантлар Россияга кўпинча Қозоғистон орқали борадилар.

Уч нафар автобус ҳайдовчиси қасддан бўлмаган қотиллик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузишда айбланмоқда, яна икки киши – автобусга эгалик қилган қозоқ компанияси ишчиларига эса техник жиҳатдан яроқсиз транспорт воситасидан фойдаланиш айблови қўйилган.

Компания ишчиларидан бири ҳужжатларни сохталаштириш ва ўз ишига совуққонликда айбланган.

Суд жараёни аввалида бешала судланувчи ҳам ўз айбини тан олмаган.

Терговчиларнинг сўзларига кўра, автобус йўловчилари исиниш учун фойдаланган газ плитаси ёнғинга сабаб бўлган.

Расмийларга кўра, йўловчиларни ташиш ҳуқуқига эга бўлмаган 29 йиллик автобуснинг техник хавфсизлик сертификатлари муддати тугаган бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500