Карвонсарой

Коррупцияга қарши курашда қўлга киритилган маблағлар Қирғизистон ҳукумат ғазнасини тўлдиради

Карвонсарой

БИШКЕК –Қирғизистон коррупцияни қоплаш фондида 3 июлда ташкиллаштирилганидан кейин 395,6 миллион қирғиз сўми (5,6 миллион АҚШ доллари) миқдорида маблағ тўпланган, деб хабар берди 24.kg нашри 13 сентябрь, пайшанба куни молия вазирлиги хабарига асосан.

Ҳисобда коррупцияга қарши ишларда қўлга киритилган маблағлар, ва иқтисодий жиноятлар ва лавозимни суистеъмол қилиш ҳолларда ҳукуматга етказилган зарарни қоплашдан тушган маблағлар мавжуд.

Бу ҳисобга турли ташкилотлардан маблағ келиб тушган.

Иқтисодий жиноятлар билан курашиш давлат хизмати бу фондга жами 161,6 миллион қирғиз сўми (2,3 миллион АҚШ доллари) миқдорида энг катта маблағ ажратди, деб хабар берди вазирлик.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (ГКНБ), бош прокуратура ва ички ишлар вазирлиги (МВД) бу ҳисобга мусодара қилинган пулларни ўтказган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500