Карвонсарой

Қирғиз мигрантлари россиялик иш берувчиларнинг маош тўламаганидан шикоят қилмоқда

Карвонсарой

МОСКВА – Юзлаб қирғиз мигрантлари Қирғизистон давлат миграция хизматига россиялик иш берувчиларнинг йил бошидан бери маош тўламаётганидан шикоят қилиб ариза берганлар. Бу ҳақда 14 сентябрь, жума куни 24.kg нашри идора пресс-релизига асосланиб хабар берди.

Идоранинг Россиядаги офиси жорий йилда жами 1786 та ариза қабул қилган, улардан 551 таси тўланмаган маошларга тааллуқли бўлган.

Аризалардан 321 таси Россия тергов қўмитасига йўналтирган ва Россия ҳукумати катта қарзи бўлган иш берувчиларга нисбатан жиноий иш қўзғаган, дейилади баёнотда.

«Давлат миграция хизмати ёрдамида маошларини ололмаётган ишчиларга жами 43,5 миллион рубль (640 минг АҚШ доллари) пул тўланди», деб хабар беради Давлат миграция хизмати.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500