Карвонсарой

Тошкент Марказий Осиё транспорт анжуманига мезбонлик қилади

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – 20-21 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё транспорт йўлаклари мавзусида халқаро анжуман ўтказилиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги 14 сентябрь, жума куни.

Тадбирда 50 мамлакатдан келган 340 дан ортиқ меҳмон иштирок этади. Анжуман «Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар» деб номланади.

Конференцияда халқаро молиявий институтлар, савдо-транспорт бирлашмалари ва юк ташувчи компаниялар билан транспорт йўлакларини барпо этиш ва такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Анжуманда минтақадаги янги йўлаклар, халқаро юк ташувчилар учун божхона ва чегара жараёнларини такомиллаштириш, мутахассисларни ўқитиш, темирйўл орқали юк ташиш нархларини тартибга солиш ҳамда IT, маркетинг ва рақамли хизматларни жорий этиш каби мавзулар кўриб чиқилади.

Тадбир иштирокчилари меморандум ва бошқа шартномаларни имзолайдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500