Карвонсарой

Тожикистон ва Ўзбекистон Сўғдда ҳамкорликдаги ҳарбий ўқув машқларини ўтказади

Карвонсарой

СЎҒД ВИЛОЯТИ, Тожикистон – Тожикистон ва Ўзбекистон аскарлари 18-22 сентябрь, сешанбадан шанбагача Сўғд вилоятида ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Asia-Plus нашри 17 сентябрь, душанба куни.

Бу икки мамлакат 1991 йилда Совет Иттифоқидан мустақиллигини эълон қилганидан кейин ўтказилган илк ҳарбий машғулотлар бўлади.

100 га яқин ўзбек аскарлари ва улар ихтиёридаги ҳарбий техника Сўғд вилоятига аллақачон етиб борган. Уларга 500 дан ортиқ тожик аскарлари қўшилади.

Тожикистон ҳукумати манбасининг айтишича, машғулотлар халқаро террорчи гуруҳларга қарши кураш бўйича ҳамкорликка қаратилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500