Карвонсарой

Тошкентдаги форум Марказий Осиёдаги транспорт йўлаклари муҳокамасига бағишланди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – 20 сентябрь, пайшанба куни Тошкент Марказий Осиёдаги транспорт йўлаклари масаласига бағишланган халқаро анжуманга мезбонлик қилди, деб хабар берди Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.

Тадбирда 37 давлат, жумладан, Марказий Осиёдан 300 дан ортиқ мутахассислар, шунингдек, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва етакчи транспорт компаниялари вакиллари иштирок этдилар.

Анжуманнинг асосий мақсади халқаро донорлар ва хорижий инвесторларни янги лойиҳаларни амалга ошириш ва минтақада янги транспорт йўлакларини барпо этишга рағбатлантириш бўлди.

Тадбирда Марказий Осиё давлатларининг транспорт ва транзит салоҳияти, халқаро юк ташувчи транспорт компаниялари учун божхона ва чегара жараёнларини такомиллаштириш ҳамда ахборот технологиялари, маркетинг ва рақамли транспорт хизматларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500