Карвонсарой

Москвада 100 дан ортиқ Марказий Осиёлик мигрант сабабсиз ҳибсга олинган: ҳуқуқ фаоли

Карвонсарой

МОСКВА – Москва полицияси Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган ўнлаб муҳожирларни сабабсиз ҳибсга олган, деб хабар берди 24.kg нашри жума (21 сентябрь) куни инсон ҳуқуқлари фаоли Валентина Чупикка асосланиб.

Ҳуқуқ-тартибот органлари 112 кишини Москвадаги Перово полиция идорасида ушлаб турганлар, деди Чупик.

Чупик мигрантларнинг 44 нафари – 19 қирғизистонлик, 14 тожикистонлик ва 11 ўзбекистонлик билан гаплашишга муваффақ бўлган.

«112 нафар маҳбуснинг уч нафаригина қонунбузарлик содир этган, қолганлари миллий мансублиги сабабли ҳибсга олинган», дейди Чупик.

«Ҳибсда ушлаб туриш муддати ўртача 8,5 соатни ташкил этган», деди у. «Бир суткадан ортиқ озиқ-овқат ва сувсиз ушлаб турилганлар ҳам бўлди, айримларни эса 10 минутга қолмай қўйиб юборишди, сабаби мен ўша ерда эдим ва барча тегишли жойларга (ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва ОАВга) қўнғироқ қилдим».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500