Карвонсарой

Қирғистондаги ташкилотлар коррупцияга қарши кураш жамғармасига пул ўтказишда давом этмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Июль ойи бошидан бери Қирғизистоннинг коррупцияга қарши кураш миллий жамғармаси ҳисобига 12 млн. қирғиз сўмидан (170 минг АҚШ доллари) ортиқ маблағ келиб тушди, деб хабар беради 24.kg нашри душанба, 1 октябрь куни.

Молия вазирлиги томонидан 3 июль куни очилган ҳисоб коррупцияга қарши кураш давомида мусодара қилинган пуллар, жумладан, иқтисодий ёки мансаб билан боғлиқ жиноятлар туфайли давлатга етказилган зарарни ундиришган тушган маблағларни сақлашга мўлжалланган.

Иқтисодий жиноятларга қарши кураш давлат хизмати жамғарма ҳисобига 6,5 млн. қирғиз сўмига (94 минг АҚШ доллари) тенг маблағ ўтказди, деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати.

Ўтган ҳафта Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси жамғармага 5,8 млн. қирғиз сўми (84 минг АҚШ доллари) туширган эди.

12 сентябрь ҳолатига кўра, Қирғизистоннинг турли давлат ташкилотларидан жамғарма ҳисобига жами 395,6 млрд. қирғиз сўми (5,7 млн АҚШ доллари) келиб тушган, дейилади мамлакат молия вазирлиги хабарида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500