Карвонсарой

Қозоғистон Қостомарда «яшил қишлоқ» барпо этмоқда

Карвонсарой

ОСТОНА – Оқмола вилоятининг Қостомар қишлоғида 100 мВт қувватга эга янги шамол электр станциясининг қурилиши бошланди. Бу ҳақда «Казинформ» ахборот агентлиги вилоят ички сиёсат бошқармаси матбуот хизматига таяниб хабар берган.

Остона шаҳридан 40 км узоқликда жойлашган «яшил қишлоқ» иссиқхона газлари чиқишини йилига 230 минг тоннага камайтириши кутилмоқда.

Бошқарма маълумотларига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати – 46 млрд. тенге (130 млн. АҚШ доллари).

Маҳаллий иқлим шароитларига мослаштирилган шамол электр станцияси маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга ёрдам беради. Қурилиш ишларига 300 нафар ишчи жалб қилинган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500