Карвонсарой

Қирғизистон ҳукумати кўмилган машина топилганидан сўнг террорчиликка алоқадор ишни қайта кўриб чиқади

Карвонсарой

БОТКЕНТ, Қирғизистон – Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) Боткент вилоятида террорчилар томонидан кўмилгани гумон қилинаётган машинани топган, деб хабар берди 24 октябрь, чоршанба куни АКИпресс нашри.

ГКНБ хабарига кўра, жиноятчилар 2015 йилда бадавлат фуқароларни ўмариш учун шу машинадан фойдаланганлар, ўғирланган пуллар эса Сурия ва Ироқда жанг қилаётган террорчилик гуруҳларига юборилган.

Машина ер остида 3 метр чуқурликдан топилган, дейилади баёнотда. Жиноятчилар машинани 2015 йилда кўмганлари қўшимча қилиб ўтилган.

Гумондорлар Ўш вилоятида бир фуқарони ўғирлаб, ундан зўрлик билан 1,3 миллион АҚШ долларини (90 миллион қирғиз сўми) тортиб олганлар. Қурбоннинг ўзи бу пулларни Қирғизистонга яширинча олиб кирган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ўша вақтда ёпилган бу ишни қайтадан тергов қилишни бошлаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500