https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/10/25/newsbrief-01
Тўлиб-тошган камералар: Суриядаги «Ислом давлати» қамоқхонасига назар

​Қозоғистон бош вазири ўринбосари АҚШ билан ҳамкорликнинг ўсиб бораётганини қайд этди

Карвонсарой

ОСТОНА – Қўшма Штатлар Қозоғистоннинг асосий инвесторларидан бири бўлиб, мамлакатга 40 миллиард доллардан (14 триллион тенге) ортиқ инвестиция киритган. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин пайшанба, 25 октябрь куни Остонада бўлиб ўтган Қозоғистон-Америка бизнес-форумида маълум қилди, деб хабар беради Казинформ.

«Президент Нурсултон Назарбоевнинг шу йил январ ойида АҚШга муваффақиятли ташрифи ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг кенгайишида янги саҳифа очди», деди Мамин.

«Натижада турли соҳалар, жумладан, саноат, молия, авиация, компютерлаштириш ва бошқа кўплаб соҳаларда умумий қиймати 7 млрд. долларлик шартномалар имзоладик, энг муҳими, янги дўстлар ва шериклар топдик», деди у.

«Ишонамизки, алоқаларнинг кенгайиши ўзаро ҳамкорликнинг шериклик, ошкоралик ва ишонч руҳида ривожланишига олиб келади», деди Мамин.

Форумда АҚШ савдо вазири Wilbur Ross, Қозоғистонда илк марта рўйхатдан ўтган АҚШ савдо миссияси аъзолари ва 20 дан ортиқ Америка компаниялари иштирок этди.​

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha