Карвонсарой

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро алоқалар ва умумий виза масаласини муҳокама қилди

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари вакиллари жума, 26 октябрь куни Остонада икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни муҳокама қилдилар, деб хабар берди АКИпресс.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига кўра, томонлар, жумладан, Марказий Осиёга кўпроқ сайёҳлар жалб қилиш мақсадида «Ипак йўли» умумий визасини жорий этиш масаласи юзасидан фикр алмашган.

Қозоғистон парламенти депутати Дариға Назарбоева июнь ойида Қозоғистон ва Ўзбекистон учун ягона виза жорий этиш ғоясини илгари сурганди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500