https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/10/29/newsbrief-02

АҚШ давлат департаменти Қирғизистон бош прокуратурасига ускуналар ҳадя қилади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси 30 октябрь, сешанба куни Қирғизистон бош прокуратураси идорасига ускуналар ҳадя этишни режалаштирмоқда, деб хабар берилади элчихона баёнотида.

Ҳадянинг умумий миқдори 20 минг АҚШ долларига (1,3 миллион қирғиз сўми) тенг бўлиб, махсус жиҳозланган хоналар, компютерлар ва бошқа ускуналарни ўз ичига олади. У Бош прокуратуранинг тренинглар маркази учун мўлжалланган.

Баёнотга кўра, 2001 йилдан бери АҚШ давлат департаментининг INL дастури доирасида Қирғизистонга 25 миллион АҚШ долларидан (1,7 миллиард қирғиз сўми) ортиқ миқдорда техник ва моддий ёрдам тақдим этилган.

Бундай ёрдам гиёҳвандликка қарши кураш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги ислоҳотлар, коррупция ва одам савдосига қарши курашиш саъй-ҳаракатларини кучайтиришга қаратилган, дейилади хабарда.

Сизга мақола ёқдими?
0
Фикрлар 0
Сиёсат