Карвонсарой

АҚШда таҳсил олаётган ўзбеклар сони 13 фоизга ошди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўтган йилда ўқиш учун АҚШга келган ўзбек талабалари сони ошган. Бу ҳақда чоршанба (14 ноябрь) куни Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси яқинда эълон қилинган ҳисоботга таяниб хабар берди.

13 ноябрь куни Халқаро таълим институти ва АҚШ давлат департаменти томонидан эълон қилинган Таълим соҳасидаги халқаро алмашинув бўйича 2018 йилги «Очиқ эшиклар» ҳисоботига кўра, Қўшма Штатларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 12,9 фоизга (570 киши) кўпайган.

Ҳисоботга кўра, Қўшма Штатлардаги ўзбекистонлик талабаларнинг 50 фоизи бошланғич курсларда бўлса, қолганлар битириш арафасида ёки инглиз тили каби мутахассисликсиз курсларда таълим олмоқда.

«Америкаликлар билан бирга ўқиётган халқаро талабалар Қўшма Штатлар учун катта ютуқ», дейди АҚШ элчихонасининг Таълим ва маданият масалалари бўйича ёрдамчиси Мари Ройс элчихона баёнотига асосан.

«Биз ҳар бир соҳада энг қийин муаммоларни ҳал қила оладиган етакчиларни тайёрлашимиз лозим», деди у. «Бизга хавфсизлигимизни таъминлайдиган ва гуллаб-яшнашимизга сабабчи бўладиган ечимларни топа олувчи одамлар керак».​

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500