Карвонсарой

Британия кенгаши Қозоғистонда «креатив иқтисодиётни» ривожлантириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди

Карвонсарой

ОСТОНА – Британия Кенгаши ҳамда Британиянинг маданий алоқалар ва таълим имкониятлари бўйича халқаро ташкилоти Қозоғистоннинг «креатив иқтисодиётини» ривожлантиришга қаратилган 8 лойиҳани молиялаштиради, деб хабар берди Казинформ.

Қозоғистондаги Британия кенгаши директори ўринбосари Рован Кеннеди жума (16 ноябрь) куни Остонада бўлиб ўтган Креатив Марказий Осиё форуми давомида мазкур лойиҳалар ҳақида сўзлаб берган.

«Ўтган галги форумдан бери биз алоқаларни мустаҳкамладик. Бугунги кунда Британия кенгаши Қозоғистонда 8 та қўшма лойиҳани амалга оширишга кўмаклашмоқда. Қозоғистон ва Буюк Британия Қозоғистондаги ОТМ базасида креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйган», деди у.

Кеннедининг айтишича, бу саъй-ҳаракатлар турлича бўлиб, янги академик дастурлар ва тренингларни ўз ичига олиши мумкин.

«Биз Қозоғистон ва Марказий Осиёда креатив иқтисодиётни ривожлантириш борасида бир тўхтамга келдик», деди Кеннеди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Британия билан ҳар қандай муносабатлар ҳақида олдиндан бирор нарса деб бўлмайди. Қўйнига тош солиб юрадиган ҳамкорларга ишониш мумкин эмас. Улар Қозоғистонни фақат бойиш манбаи сифатида кўрадилар, улар учун фақат ўзларининг манфаатлари муҳим. Фақат Россиягина беғараз ҳамкор.

Жавоб бериш