Карвонсарой

Марказий Осиёлик икки аёл BBC талқини бўйича 2018 йилги энг нуфузли юзта аёл рўйхатига киритилди

Карвонсарой

МАРКАЗИЙ ОСИЁ – BBC талқини бўйича 2018 йилда дунёнинг энг нуфузли 100 нафар аёли рўйхатидан икки Марказий Осиёлик аёл ўрин олди, деб хабар берди АКИпресс душанба (19 ноябрь) куни.

Қирғизистонлик 19 яшар талаба Алина Анисимова ва Ўзбекистон университетларидан бирининг 61 яшар ўқитувчиси Лейла Белялова ушбу рўйхатга кирганлар.

Қирғиз аёллари космик мактабига раҳбарлик қилади. Ушбу мактабнинг мақсади – коинотга мамлакатнинг илк сунъий йўлдошини учириш.

Белялова эса «Ўзбекистоннинг тоғ экотизимлари биологик хилма-хиллигини сақлаш ва турли хил қушлар, шу жумладан, йиртқичларни ҳимоя қилиш устида ишлайди».

BBC нинг 100 нафар энг нуфузли аёллар рўйхати 60 дан ортиқ мамлакатдан бўлган, 15-94 ёш оралиғидаги «етакчилар, кашфиётчилар ва оддий кун қаҳрамонларини» ўз ичига олади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500