Карвонсарой

Тожик прокурори хорижлик велосайёҳларнинг қотилига учун умрбод қамоқ жазоси берилишини сўрамоқда

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон давлат прокурори июль ойида Тожикистон жанубида 4 нафар хорижлик велосайёҳнинг ўлдирилиши билан боғлиқ воқеанинг асосий гумондорига умрбод қамоқ жазоси берилишини сўрамоқда. Бу ҳақда душанба (19 ноябрь) куни Озод Европа/Озодлик радиоси суд жараёнидан қатнашаётган манбага асосланиб хабар қилди.

Ёпиқ тарзда ўтаётган суд мажлисида 15 айбланувчи қатнашмоқда. Прокурор душанба куни умрбод қамоқ жазоси берилишини сўраган, деб хабар қилди манба.

Ўлдирилган хорижлик сайёҳлар гуруҳи икки америкалик (эркак ва аёл), бир Дания ва бир Швейцария фуқаросидан иборат бўлган. Улар 29 июль куни ўлдирилган бўлиб, жиноятчилар уларни машина билан уриб, сўнгра пичоқлаганлар. Икки хорижлик ҳужумдан омон қолган.

Ҳужумни амалга оширган шахслардан фақат биттаси – Ҳусайн Абдусамадов тирик қолган. Прокурор унга умрбод қамоқ жазоси берилишини сўрамоқда. Қолган 4 жиноятчи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўлдирилган. Яна 14 нафар судланувчи жиноятга шерик бўлганликда айбланмоқда.

Суд тез орада ўз ҳукмини эълон қилиши кутилмоқда.

Ҳужум учун масъулиятни «Ислом давлати» (ИД) гуруҳи ўз зиммасига олган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500