Карвонсарой

Хорижлик велосайёҳларни ўлдирган тожикистонлик умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Чоршанба (21 ноябрь) куни Тожикистон суди июль ойида мамлакат жанубида тўрт нафар хорижлик велосайёҳнинг ўлдирилиши билан боғлиқ воқеанинг асосий гумондорини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL).

Ҳусайн Абдусамадов мамлакат жиноят кодексининг 9 моддаси, жумладан, «зўравонлик билан содир этилган қотиллик», диний экстремизм ва ноқонуний жангарилик фаолияти учун одам ёллашда айбдор деб топилган.

Қотиллик 29 июль куни содир этилган, жиноятчилар хорижлик велосайёҳларни ўз машиналари билан уриб, сўнгра уларни пичоқлаган эдилар.

Абдусамадов қотилликда айбланганлар ичида омон қолган ягона жиноятчидир. Қолган тўрт жиноятчи куч тузилмалари томонидан ўлдирилган эди. Қотиллик билан боғлиқ жавобгарликни «Ислом давлати» (ИД) гуруҳи ўз зиммаси олган.

Ёпиқ тарзда ўтган суд жараёнида бошқа 14 нафар айбланувчи ҳам қатнашган, улар қотилликни содир этишда бевосита иштирок этмаган бўлса-да, жиноятга шерикликда айбланган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500