ВАШИНГТОН, КО – Афғонистондаги ярашув жараёни бўйича АҚШ вакили, элчи Залмай Халилзод Афғонистондаги тинчлик жараёнини муҳокама қилиш мақсадида Марказий Осиё мамлакатларига сафар қилади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментининг якшанба, 2 декабрь кунги баёнотида маълум қилинган.
Халилзод 2-20 декабрь кунлари идоралараро делегация билан Покистон, Афғонистон, Россия, Ўзбекистон ва Туркманистонга ташриф буюриб, музокаралар ўтказади.
«У афғон халқига ўз давлати тақдирини ўзи белгилашга имкон бериш мақсадида Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик қилиш истагидаги Афғонистон ҳукумати расмийлари ва бошқа манфаатдор томонлар билан учрашишни режалаштирмоқда», дейилади баёнотда.