Карвонсарой

Тожикистон сифатсиз озиқ-овқат импортчиларини жаримага тортади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ҳукумати мамлакатга сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилганларга жарима солишни режалаштирмоқда, деб хабар берди 4 декабрь (сешанба) куни Asia-Plus нашри.

Парламентда мамлакат маъмурий кодексига киритилиши керак бўлган ўзгаришлар лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Амалдаги қонунга кўра, айбдор томон жаримага тортилмай, сифатсиз ёки муддати ўтган маҳсулотларни йўқ қилиши талаб этилади, холос.

Қонун лойиҳаси қабул қилинадиган бўлса, қонунбузар компаниялар 25000-25000 сомоний (2600-3700 АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлайдилар, деди расмийлардан бири. Импортга рухсат берган амалдорларга эса 7500-10000 сомоний (796-1062 АҚШ доллари) жарима белгиланади.

Қонунни такроран бузган корхоналарга 35-50 минг сомоний (3700-5300 АҚШ доллари), амалдорларга эса 25-50 сомоний (2600-5300) жарима солиниши кўзда тутилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500